«Қишлоқ қурилиш банк» томонидан 80 мингдан ортиқ намунавий уй-жойлар молиялаштирилди
Бу ҳақда «Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши Дастурларида «Қишлоқ қурилиш банк» иштироки» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Қайд этилдики, республикамиз қишлоқларини обод қилиш, аҳолининг яшаш шароитларинин яхшилашга қаратилган қатор Давлат дастурлари доирасида 2009-2019 йилларда республикамизда 123 мингдан ортиқ намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши бўйича иш олиб борилди. Мазкур уй-жойларнинг 80 мингдан ортиқ қисми бевосита «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан молиялаштирилди.
Қурилиш ишлари учун 15,41 трлн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу борада биргина «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан молиялаштирилган уй-жойлар учун 3,23 трлн. сўм аҳоли маблағлари, 6,34 трлн. сўм банк маблағлари сарфланди.
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокида 2019 йилда қурилаётган 6508 та уй-жойлардан умумий қиймати 400,65 млрд. сўмлик 2183 та уй-жойлар Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан ва умумий қиймати 657,9 млрд. сўмлик 4325 та уй-жойлар Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган бўлиб, бугунги кунга қадар АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» иштирокида Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан қурилаётган 2183 та уй-жойлар бўйича аҳолининг бошланғич бадал маблағлари ҳисобидан 36,63 млрд. сўм, банк маблағлари ҳисобидан 143,21 млрд. сўм, жами 179,84 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилди.
Шу билан бирга, Ислом тараққиёт банки ажратган маблағлар ҳисобидан Андижон (1400 та), Бухоро (385 та), Жиззах (812 та), Навоий (576 та), Наманган (576 та) ва Сирдарё (576 та) вилоятларида қурилаётган 4325 та уй-жойлар учун пудрат ташкилотларининг бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича 331,9 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилди ҳамда Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги фуқароларнинг бошланғич бадаллари ҳисобидан шакллантирилган 54,1 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар асосий қурилиш материаллари ва ускуналари хариди учун инжиниринг компаниянинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.
2019 йил Дастури доирасида қуриладиган айрим арзон уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонднинг 1,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларининг йўналтирилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда банк билан БМТ Тараққиёт дастури ўртасида Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида қуриладиган арзон уй-жойларнинг 800 таси энергия самарадорлигини ошириш бўйича 1,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча харажатларни қоплаш бўйича битим тузилди.
Бир сўз билан айтганда, ташкил топганлигининг 25 йиллигини нишонлаётган АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Ўзбекистонда қишлоқлар ободлигини таъминлаш, аҳоли турмуш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун:
Телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBANK
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Хизматлар лицензияланган.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022