Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод метро линиясида навбатдаги бурғилаш ишларига старт берилди
Жорий йилнинг 18 июль куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг навбатдаги қисмида бурғилаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.
Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати – 124,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Барпо этилаётган янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрдан иборат.
Лойиҳа “Тошкент Метролойиҳа” МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра қурилиш ишлари жорий йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган.
Ушбу ишлар ниҳоясига етказилгач, Юнусобод метро йўналишига яна иккита бекат қўшилади. Булар “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари бўлиб, ҳар иккиси ҳам шарқона меъморчилик анъаналари асосида барпо этилмоқда.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:31 / 18.03.2026