Ҳиндистонда оломон товусларни ўлдирган эркакни уриб ўлдирди
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида оломон товусларни ўлдирган эркакни уриб ўлдирди, деб хабар берди NDTV телеканали.
Воқеа жума куни кечқурун Нимуч округидаги Ласудия Атри қишлоғида содир бўлган. Маҳаллий аҳоли далада югуриб кетаётган тўрт кишини кўриб қолган ва уларни қувган. Қочаётганлардан бири қўлга тушган ва унинг ёнида тўртта товус ўлиги бўлган. Қишлоқ аҳолиси уни ўласи қилиб дўппослаган ва далага ташлаб кетган.
Қишлоққа етиб келган полициячилар уни касалхонага олиб боришган, аммо эркак ўзига келмай вафот этган.
Дўппослашда қатнашган ўн кишидан тўққизтаси қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан жиноий иш очилган. Ёввойи табиатни сақлаш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, товусларни ўлдириш бўйича ўлган эркак, унинг ўғли ва яна икки кишига нисбатан алоҳида иш очилган.
Телеканалнинг қайд этишича, Ҳиндистоннинг миллий қуши ҳисобланувчи товусларни овлаш ва ўлдириш тақиқланган. Қонунга кўра, бу хатти-ҳаракатни амалга оширган шахслар етти йилгача қамалиши мумкин.
Мавзуга оид
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024