Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
2019 йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳрида консуллик масалалари бўйича Ўзбекистон – Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.
Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Георгий Табатадзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Маслаҳатлашувлар чоғида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Миграция соҳасидаги ҳамкорлик, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. Электрон визаларни бериш, идентификация карточкаларини расмийлаштириш жабҳаларида, консуллик соҳасига замонавий технологияларни жорий қилиш ва Фахрий консул институтидан фойдаланиш масалалари борасида ҳам тажриба алмашилди.
Музокаралар якунида Консуллик маслаҳатлашувлари баённомаси имзоланди. Ҳужжат консуллик-ҳуқуқий соҳасида эришган келишувларини икки мамлакатнинг манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан бажарилишини тартибга солади.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024