Жаҳон | 18:16 / 20.07.2019
10209
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Саудия Арабистонига қўшин жойлаштириш режасини маъқуллади

Фото: Reuters

АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги мудофаа вазирлиги Саудия Арабистонига Америка ҳарбийлари жойлаштирилишини маъқуллаганини билдирди.

"Кучларнинг жойлаштирилиши қўшимча тутиб турувчи омил бўлади ҳамда кучларимиз ва минтақадаги манфаатларимизни реал таҳдидлардан ҳимоя қилиш имкониятини беради", - қўмондонлик баёнотида. Пентагоннинг қайд этишича, Вашингтон бу масала устида қироллик ҳукумати билан иш олиб бормоқда.

Associated Press Пентагондаги манбаларига таяниб ҳарбий хизматчиларнинг бир қисми ва Patriot ракеталари Саудиядаги Sultan авиабазасига келтирилганини хабар қилди. Агентликнинг маълумот беришича, бу ерга жами 500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи жойлаштирилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ол Сауд минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун Америка ҳарбийларини қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.

 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид