Жаҳон | 22:34 / 21.07.2019
8599
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг йирик авиакомпаниялари Lufthansa ва British Airways Қоҳирага парвозларни тўхтатди

Фото: Picture Alliance

Дунёнинг йирик авиакомпаниялари Lufthansa ва British Airways 20 июлда Миср пойтахти Қоҳирага парвозларни тўхтатишини эълон қилди. Компаниялар буни йўловчилар хавфсизлиги ҳақида қайғуриши билан тушунтирган.

Lufthansa Мюнхен ва Франкфурт-Майндан Қоҳирага парвозларни бир кунга, яъни 20 июлга тўхтатган. 

“Lufthansa учун хавфсизлик энг устувор жиҳат бўлгани учун авиакомпания вазият текширилаётган вақтга Қоҳирага парвозларни тўхтатишга қарор қилди”, дейилган немис авиакомпаниясида.

Авиакомпанияда тафсилотлар маълум қилинмаган ва парвозлар тўхтатилишининг асл сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. 

Ўз навбатида British Airways Қоҳирага парвозларни бир ҳафтага тўхтатди. Британия авиаташувчиси ҳам ўз қарорини “йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсизлиги энг устувор вазифа” экани билан асослаган.

Британия ташқи ишлар вазирлиги сайёҳларни Мисрга парвозлар вақтида хавф юқорилигидан огоҳлантирган.

Мавзуга оид