Жаҳон | 08:45 / 21.07.2019
13833
2 дақиқада ўқилади

Меркель титроқ тутишлардан кейин узоқ муддатли таътилга жўнашга қарор қилди

Фото: Hannibal Hanschke / Reuters

Германия канцлери Ангела Меркель титроқ тутишлардан кейин бир ойлик таътилга чиқадиган бўлди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. 

Таъкидланишича, сиёсатчининг таътили 20 июлдаги муҳим учрашувдан кейин бошланиб, 28 кун давом этади. Тахмин қилинишича, канцлер Альп тоғларида ҳордиқ чиқаради.

Бундан ташқари, нашр Меркель таътилга ўзи билан америкалик ёзувчи Сири Хустведтнинг “Титраётган аёл” (The Shaking Woman or A History of My Nerves) китобини олишидан хабар топди. Таъкидланишича, муаллиф ўз асарида титроқ тутишлардан азият чекувчи аёл тарихини баён қилган.

Меркелни биринчи марта 18 июнда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувида давлатлар мадҳияларини тинглаш вақтида титроқ тутган. У билан шундай ҳолат яна икки марта такрорланган.  

17 июлда Меркель 65 ёшни қаршилади. 2018 йилда у Христиан-демократик иттифоқ партияси раиси лавозимидан кетганди. Сиёсатчи канцлер сифатида охирги муддат ишлаётгани, шундан кейин бирор-бир сиёсий лавозимлар эгалламоқчи эмаслигини маълум қилган.

Мавзуга оид