Жамият | 11:00 / 22.07.2019
6818
1 дақиқада ўқилади

«Пойтахт» бизнес марказидаги хоналардан бирида ёнғин келиб чиқди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 21 июль куни соат 16:34да, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси 16-уй, “Пойтахт” бизнес марказининг 10-қаватида жойлашган Sitizen меҳмонхонасининг хоналаридан бирида, Padiron русумли кондиционер ташқи блоки ёнган. 

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:36да етиб борган. Ёнғин бўлинмалар етиб келгунга қадар, меҳмонхона ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларнинг ортиқча кучланиши оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.  

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек, фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраган.

Мавзуга оид