Жамият | 20:40 / 22.07.2019
2447
2 дақиқада ўқилади

Туркия университетлари билан ҳамкорликда янги қўшма дастурлар очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Туркия пойтахтида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро иқтисодий комиссияси йиғилишларида иштирок этмоқда.

Мазкур гуруҳ таркибида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети проректори З.Абдурашидов ҳам бор.

Ушбу йирик тадбир мобайнида ишчи гуруҳ аъзолари Анқара шаҳридаги Ҳожи Байрам Вали университетига ташриф буюриб, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ҳожи Байрам Вали университети ўртасида янги қўшма дастурлар очилиши хусусида музокара олиб боришди.  

Ушбу музокаралар натижасига кўра, жорий ўқув йилидан бошлаб Саёҳат раҳбарлиги ва гид таржимонлик, компьютер графикаси ва медиа дизайн, Туризм мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар очиш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.

Форумнинг навбатдаги кунлари давомида якуний хулосаларга асосланган, икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид