Light | 12:04 / 23.07.2019
15519
3 дақиқада ўқилади

Мияни тушунишда ёрдам берадиган етти видео

Мия – инсон танасининг энг сирли органи. У биз билан содир бўлаётган барча нарсалар - ҳис-туйғулар ва характердан тортиб, атроф-муҳитни англаш учун ҳам жавоб беради.
Мия ҳақида жуда кўп нарсани билиб олиш имконини берадиган еттита маърузани эътиборингизга ҳавола этамиз. 

«Миясиз яшаш мумкинми?»

Нейробиолог ва илмий журналист Ася Казансева мия турли бўлимларининг функциялари ҳақида ҳикоя қилади. Миянинг олд қисмига зарар етказилганида нима бўлади? Бош миянинг чакка бўлими олиб ташланганида одам ўзини қандай тутади? Умуман, миясиз яшаш мумкинми?

Ана шу ва бошқа кўплаб саволларга маърузадан жавоб топиш мумкин. 

«Мия: қўллаш бўйича йўриқнома»

Машҳур Андрей Курпатовнинг маърузасида инсон мияси қандай ишлаши, хулқ-атворимиз ва қабул қилинаётган қарорларга таъсири ҳақида ҳикоя қилинади.

«Миянинг 83 мингта сканерлари бизга нима ҳақида ҳикоя қилади?»

Даниэл Амен мияни ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот беради.

«Мия: “Мен”им қаерда жойлашган?»

Ижтимоий фанлар факультети психология департаменти раҳбари маданият мия ривожини қандай белгилаб бериши, шахсни компьютерга ўтказиш мумкинлиги, аждодларимиз мияси қандай бўлгани ҳақидаги саволларга жавоб беради. 

«Мия билан алоқа: ҳақиқат ва хаёлот»

Фикрни бир жойдан бошқасига ўтказиш мумкинми? Замонавий ҳисоблаш техникаси сўзларсиз мияга сингиб, ички оламни “кўздан” кечира оладими? Биология фанлари доктори Александр Каплан нима фантастларнинг ҳамма ғояларини ҳам ҳаётга татбиқ этиб бўлмаслигини батафсил тушунтиради. 

«Фазо ва мия»

Биология фанлари доктори Сергей Савелев катта фазо миянинг тузилиши, ривожланиши, фаолиятига қандай таъсир қилиши ва замонавий инсон миясининг ҳалокатли даражада кичкиналашуви ҳақида ҳикоя қилади.

«Мия! Бу сўзда улкан маъно мужассам»

Валерий Соболев ўз маърузасида мия қандай ишлаши, ҳаёт давомида ўзгариши ва шахсий “Мен”имиз қандай туғилиши ҳақида сўзлайди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид