Жамият | 12:52 / 23.07.2019
22964
4 дақиқада ўқилади

«Оғир хасталик ва моддий таназзул». Наманганлик оила қийин кунларни бошидан ўтказмоқда

Халқимиз йигит кишини «бошинг тош бўлсин» дея дуо қилади. Бу билан доимо куч-қувватда, соғлом юриши ният қилинади. Наманганлик Шерзод Султонов айни кучга тўлган, оила ва бола-чақа ташвишини гарданига олиши керак вақтда оғир хасталикка чалинди. Бу оила бошига тушган ташвишлар сабаб ёрдам илинжида кўпчиликнинг эшигини қоқди. Халқ томонидан озроқ мадад берилган ва буни кундалик дори-дармонлари учун сарф этишни мақсад қилган бир вақтда хайрия ўғриларига дуч келишади.

Бу ҳақида сайтимизда эълон қилиниб, лавҳа ҳам тайёрланган, жиноятчи тез орада топилишига умид қилган эдик. Бу оиланинг пулларини ўғирлашда гумон қилинган шахс ушланган, бироқ пулларни қайтариш масаласи ҳали ҳал этилмаган экан. Биз ҳол сўраб, бу хонадонда меҳмон бўлдик. Оила ҳозир кўмакка жуда муҳтож.

«Вазиятимиз оғирлашиб бормоқда. Жиянимиз икки марта шифохонада даволаниб чиқди. Қорнида сув йиғилган. Шифокорларнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳолатида Ҳиндистонга бориш ярамайди. Улар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Вирусология шифохонасида даволанишни маслаҳат беришяпти. У ерда ҳам 17 миллион сўмга яқин маблағ кетаркан. Сўнгра Ҳиндистонга операция учун кетиш мумкин.

Шароит ҳам оғир. Жияним 200 минг сўм пенсия олади. Оилали, бир фарзанди бор. Боқувчи ўзи холос. Ҳиндистонда даволанишга 37 минг АҚШ доллари зарур экан. Ўшанда пуллари ўғирланмай халқдан мадад давом этганда, бу вақтгача етарлича йиғилиб қолармиди?» дейди беморнинг холаси Мавлудахон Деҳқонова.

Шерзоднинг юришга ҳам ҳоли йўқ. Юриш учун эса махсус аравача сотиб олишга ҳам маблағ йўқлигидан уни ижарага олишган экан. Оғир моддий аҳвол, ундан-да оғир касаллик, устига устак алдовга йўлиқиш... Бир оиланинг айни вақтдаги ҳолати худди шундай кўринишда. Келинг, шу оиланинг машаққатларини енгиб ўтишда камарбаста бўлайлик! Шояд юртимизнинг бир чеккасидаги инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишда сабабчи бўлсак!

ШЕРЗОДБЕК СУЛТОНОВ НОМИГА ОЧИЛГАН ПЛАСТИК КАРТА:

Click/PayMe: 8600 0417 6093 8846 (Агробанк)

МФО: 00253

ИНН: 200082581

Нақд пул топширганда: 23116000700000253001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда:

23118000500000253001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

23120000100000253001

Баҳодир Аҳмедов


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид