Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йил 1 августдан «Тульпар-Тальго» поезди чипталарига чегирмалар жорий қилинади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Казакстан темир жўли” МК АЖ қарашли “Пассажирские перевозки” АЖ раҳбарияти томонидан ўтказилган музокарада дастлаб чипта баҳосини пасайтириш масаласи кўриб чиқилиб, 2019 йил 1 августдан “Казакстан темир жўли” МК АЖ томонидан №001 сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тульпар-Тальго” поездининг белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди. Унга кўра поезд жўнашидан беш сутка олдин чипта харид қилинса, СВ ҳамда КУПЕ вагонларига 25 фоиз, ўтирадиган ўриндиқли вагонларга 15 фоиз, қўшимча йиғимларга 53 фоиз чегирма берилади.
Таҳлиллар натижаларидан сўнг, яқин кунларда №001 сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Тульпар-Тальго” поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ
Мавзуга оид
10:20 / 09.09.2025
Тошкент - Чиноркент экспресс электропоездининг чипта нархи ошади
13:06 / 13.08.2025
Ўзбекистондаги йўловчи поездлари тезлиги оширилади
14:32 / 30.06.2025
Темирйўл чиптаси бўйича қарийб 800 минг йўловчидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтарилади
19:00 / 17.05.2025