Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона тўловларидан бўйин товлаш фош бўлди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхоначилар томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаб, турли ноқонуний йўллар билан товар моддий бойликларини юртимизга олиб киришга уринаётган кимсаларнинг қинғир ишлари ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган юкларнинг ҳужжатлар билан мутаносиблиги текширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Текширув жараёнида, хориждан мамлакатдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, қиймати 1580 АҚШ долларига тенг бўлган “металл симларни чўзишда ишлатиладиган кукунсимон мойлаш воситаси” товарига божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ташқи иқтисодий товар номенклатура кодлари тўғри келмаслиги аниқланди.
Қонунбузарлар кодларни алмаштириш эвазига божхона тўловларидан 21 миллион сўмни “тежаш”га уринганлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026