Шимолий Корея Россияга қарашли балиқ овловчи кемани қўлга олди
Шимолий Корея Россияга қарашли, бортида 17 денгизчи бўлган балиқ овловчи кемани қўлга олди. Бу ҳақда кемага эгалик қилувчи Шимоли-Шарқий балиқчилик компанияси директори ўринбосари Сергей Седлер хабар қилган.
Таъкидланишича, воқеа 17 июль эрта тонгда юз берган. Седлернинг айтишича, қўлга олинган “Сянхайлинь-8” кемасида 15 россиялик ва 2 нафар жанубий кореялик денгизчи бўлган. Кема Жанубий Кореянинг Сокчо портидан краб овлагани Япон денгизига йўл олаётган бўлган. Шимолий Корея кучлари кемани мамлакат чегарасидан 55 мил узоқликда қўлга олган.
Седлернинг таъкидлашича, 17 июль соат 4да кемага шимолий кореялик чегарачилар чиқиб, барча алоқа воситаларини ўчириб қўйган. Таъкидланишича, кеманинг ҳибсга олинишига Шимолий Корея ўз соҳилидан 50 мил узоқликда ўз ихтиёрича ўрнатиб олган “ҳарбий қўриқлаш ҳудуди” чегарасини ноқонуний кесиб ўтиши сабаб бўлган.
Денгизчилар Шимолий Кореянинг Вонсан портига олиб борилган. Россия консули улар олдига 23 июлдагина ташриф буюрган. Консулнинг айтишича, россияликлар ёпиқ каюталарда сақланмоқда ҳамда мунтазам равишда тинтув қилиниб, сўроқ қилинмоқда. Шимолий Кореяда бу масала бўйича суд тафтиши қачон бошланиши маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024
КХДР Украинадаги урушга 12 минг ҳарбийсини юбормоқчи — Жанубий Корея разведкаси
23:22 / 17.10.2024