Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўхлик ёшлар олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилинадиган бўлди
23 июль куни Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди ҳисобланган, 76 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сўх туманида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, вилоят прокурори С.Турдиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимджановлар томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабул ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Қабулда жами 254 нафар фуқаро қатнашиб, улардан бевосита сектор раҳбарларига 162 та мурожаат келиб тушди ва ичимлик суви ва суғориш тизимида сув таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, қурилиш ишларини олиб бориш, маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ва уларнинг моддий-техника базаси, уй-жой, моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.


Ўтказилган қабул натижалари бўйича 25 нафар мурожаатчининг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 19 нафар мурожаатчига тушунтириш берилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Сўх тумани ахолисини ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шароитларни яратиш мақсадида мавжуд ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиш бўйича вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

"Соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассислар етишмаслиги сабаб вилоят марказидан етишмайдиган соҳалар бўйича мутахассислар юбориш тўғрисида”ги мурожаат ижобий ҳал этилиб, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун вилоят ҳокимлигига ажратилган 14 та квотадан 10 таси сўхлик ёшлар учун ажратиб берилди.
Туманда кураш мактабини очиш бўйича таклиф юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан 400 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилди.

Шунингдек, туманга куз-қиш мавсуми учун 5000 тонна кўмир олиб келиниши, қишга тайёргарлик ишлари учун 3 млрд сўм маблағ ажратилгани билдирилди.
Қабул давомида малакали тиббиёт ходимлари ташриф буюриб, улар бир ҳафта давомида туманда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, аёллар, ёшлар, кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.
Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси томонидан туман аҳолиси учун сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.
Мавзуга оид
20:16 / 09.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
21:41 / 25.04.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди
18:41 / 25.04.2025
“Челаклаб сув ташиб амаллаб кўкартириб олганман” – тоғ бағрида боғ яратган сўхлик 93 ёшли Нуриддин ота ҳикояси
18:03 / 17.04.2025