Жамият | 16:11 / 25.07.2019
2282
2 дақиқада ўқилади

“Тадбиркорликка кўмаклашиш хизмати” бир ярим ой ичида 580 га яқин мурожаатни кўриб чиқди

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2018 йил 22 ноябрдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида “Тадбиркорликка кўмаклашиш хизмати” ишчи гуруҳи ташкил этилган эди.

Ўтган бир ярим ой давр мобайнида “Тадбиркорликка кўмаклашиш хизмати” ишчи гуруҳи томонидан жами 579 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 568 таси тезкор равишда ижобий ҳал этилган, қолган 11 та ҳолат бўйича тушунтириш ишлари амалга оширилган.

Жумладан, “Ер ажратиш” масалалари бўйича 26 та мурожаат, республика ҳудудига импорт қилинаётган маҳсулотларнинг озонга хавф солмаслиги бўйича 376 та мурожаат ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш масалалари бўйича 171 та мурожаат ижобий ҳал этилишига эришилган.

Айни пайтда, тадбиркорлик субъектлари билан электрон тарзда муносабатларни амалга ошириш мақсадида “Е-еkоlogiya.uz” автоматлаштирилган электрон порталини жорий йилнинг 1 августидан ишга тушириш режалаштирилган.

Сарвар Рахимов
Тайёрлаган Сарвар Рахимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид