Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада «Тошкент-Чиноз» йўналишидаги автобус MAN юк автомашинаси тиркамасига урилди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2019 йил 23 июль куни соат 13:00ларда Сирдарё вилоятида яшовчи 51 ёшли Б.Х. бошқарувидаги “Тошкент-Чиноз” йўналишида қатновчи “Isuzu” русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида ҳайдаб кетаётиб, қўшимча йўлдан ҳаракатланиб келиб асосий йўлга чиққан 56 ёшли О.Б. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинасининг тиркамасига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автобус йўловчиси, Зангиота туманида яшовчи 67 ёшли М.Б. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва автобусда бўлган қолган 9 нафар йўловчилар ҳеч қандай жароҳат олмаганлар.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.