Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда автомашина йўл четидаги бетон симёғочга келиб урилди. Икки киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида 2019 йил 24 июль куни соат 11:40ларда Амударё туманида яшовчи 33 ёшли И.Д. бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон симёғочга урилиб, тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автомашинанинг икки нафар йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи И.Д. ва яна бир нафар йўловчиси 19 ёшли А.А.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026