Агриппина Шин: “4 мингдан зиёд мактабгача таълим ташкилотлари интернет тармоғига уланмаган”
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 майдаги “Мактабгача таълим учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Республика бўйича 97 та педагогика йўналишида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежи Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, вазирликнинг педагогика коллежлари этиб белгиланган. Бу ҳақда кеча, 26 июль куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида маълум қилинди.
Таъкидланишича, боғчаларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш тизими жорий этилди. Ҳозирда 266 та мактабгача таълим муассасасида 60 нафар ишбилармон 63 минг 760 нафар тарбияланувчига озиқ-овқат тайёрлаш хизматини кўрсатиб келмоқда.
Танқидий ва таҳлилий руҳда кечган тадбирда вазирлик томонидан йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг айтишича, ҳисобот даврида кўпгина муассасаларда компьютер воситалари билан таъминлаш ва уларни интернет тармоғига улаш билан боғлиқ ишлар ўз ниҳоясига етмаган. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида мазкур топшириқ тўлиқ бажарилмаган. Мазкур ҳудудларда мавжуд 735 та боғчанинг 85 фоизи ёки 624 таси компьютер билан таъминланмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 5 минг 748 та мактабгача таълим ташкилотларининг 74 фоизи ёки 4 минг 271 таси интернет тармоғига уланмаган.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
09:28 / 24.03.2023
Агриппина Шин Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди
19:20 / 15.12.2022
Агриппина Шин: Тарбиячиларнинг маошини ошириш учун йилига 2,5 трлн сўм керак
18:56 / 15.12.2022