Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент труба заводи омборхонасида ёнғин келиб чиқди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 26 июль куни соат 12:58да, Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Чангалзор кўчаси 4-уйда жойлашган Тошкент труба заводининг “В” ҳудудида жойлашган иккиламчи маҳсулотлар сақлаш омборхонасида мато чиқиндилари 30 кв.метр майдонда ёнган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 13:06да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:25да бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин электр симларида қисқа туташувидан содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Мавзуга оид
13:44
10 млрд қарзи билан тугатилган завод: “Тошкент ёғ-мой комбинати”нинг ишчилари чорасиз қолдирилди
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
21:09 / 11.04.2026
«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди
16:08 / 07.04.2026