Ўзбекистон | 19:39 / 29.07.2019
7898
2 дақиқада ўқилади

“АрМИ—2019”да иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган хорижлик ҳарбийлар Самарқандни зиёрат қилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 28 июль куни Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Мудофаа вазирлигининг “Фориш” тоғ полигонига келган хорижлик ҳарбий делегация вакиллари Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбойжон, Арманистон, Мьянма ҳамда Вьетнамдан келган меҳмонлар дастлаб Регистон ансамблидан ўрин олган меъморий мажмуалар билан танишди. Шундан сўнг улар Шоҳи Зинда мажмуаси ҳамда Бибихоним мадрасасини зиёрат қилишди.

Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Гўри Амир мақбараларида бўлган меҳмонлар ҳайратда қолди.

Саёҳат якунида тановул қилинган самарқандча палов мазаси меҳмонларда унутилмас таассурот қолдирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Мавзуга оид