Косонда сектор штабининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Косон туманида 1-сектор штаб биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги бинода сектор раҳбари, сектор котиби ва штаб аъзолари, тиббиёт, она ва бола, ошхона, дам олиш хоналари мавжуд.
Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус бўйича ҳам бинода хоналар махсус жиҳозланди. Жумладан, биринчи ташаббусга кўра, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатга бўлган қизиқишларни ошириш мақсадида «Мусиқа чолғу асбобларини ўргатиш» тўгарак хонаси, иккинчи ташаббус бўйича жисмоний-тарбия ва спортга кенг жалб этиш учун фитнес соғломлаштириш хонаси, учинчи ташаббус бўйича компьютер технологияларидан фойдаланиш учун компьютер хонаси, тўртинчи ташаббус бўйича китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида кутубхона ва бешинчи ташаббус бўйича хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик хоналари тўлиқ замонавий жиҳозланиб, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига имконият яратиб берилди.
Шу куни мазкур янги бинода туман ҳокими А.Бойкараев аҳоли учун сайёр қабул ўтказди.
Ушбу сайёр қабул давомида 86 нафар фуқаро томонидан турли масалаларда мурожаатлар бўлди. 72 та мурожаат жойида ҳал этилди, 14 та мурожаат тегишли ташкилот ва корхоналарга ижро учун юборилди.
Бундан ташқари, сайёр қабул жараёнида тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва газ плиталар, китоб жамланмалари, шахмат, футбол тўпи, ҳар хил спорт анжомлари берилди..
1-сектор раҳбари 10 нафар кам таъминланган оила фарзандларига ўз ойлик маошидан мактаб кийимлари ва тўлиқ ўқув қуроллари олиб беришни ўз зиммасига олди. 812 кам таъминланган оила фарзандлари тўгаракларга жалб этилиб, алоҳида мураббий бириктирилди. Патронаж ҳамшираларига 15 та велосипед, 100 та патронаж сумкалари тарқатилди. 86 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга махсус аравачалар берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:52 / 12.01.2024
Машҳур ҳокимдан навбатдаги “томоша”: Косон ҳокимлиги 48 фермернинг ерини қарор билан тортиб олди
22:02 / 08.08.2023
Косон ҳокими маҳалла раисларини солиқ йиғишга мажбурлаб, ҳақоратлагани айтилмоқда
16:07 / 19.07.2023
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган кўча қолиб, бошқаси таъмирланди. Аҳоли ғолиблик учун пул тўплаганди
17:41 / 23.05.2023