Лондон: Эрон танкери билан боғлиқ вазият «сендан угина, мендан бугина» қоидаси асосида ҳал этилмайди
Расмий Лондон Теҳрон маъмурияти билан танкерларни алмашиш ниятида эмас. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг баёнот беришича, Эрон билан боғлиқ вазият «сендан угина, мендан бугина» қоидаси асосида эмас, халқаро ҳуқуқ тизими доирасида ҳал этилади. Бу ҳақда DW хабар қилмоқда.
Вазирнинг қайд этишича, мамлакатларнинг ҳаракатлари турли юридик мақомга эга.
«Биз (танкерни) ҳибсга олишга тўлиқ ҳақли эдик», — дея қайд этган Рааб Эроннинг Grace-1. Танкери Гибралтарда ушланишини назарда тутар экан. Чунки, танкер ЕИнинг Сурияга нефтни ташишга доир санкциясини бузишда гумон қилинган.
«Сен менга, мен сенга, деган нарса, ёки танкерларни алмашиш истиқболи йўқ», - деган Рааб.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Эрон Британиянинг Ҳўрмуз бўғозидаги танкерини ҳибсга олди. Stena Impero танкери, Теҳроннинг уқдиришича, халқаро қоидаларни бузган. Баёнотда айтилишича, кема 23 нафар экипаж аъзолари билан бирга ушланган ва текширув ўтказиш учун қирғоққа юборилган.
Бундан аввалроқ, 4 июлда Буюк Британия денгиз пиёда қўшинлари Эроннинг Grace-1 танкерини Гибралтар сувларида қўлга олган эди. У халқаро санкцияларга зид равишда Сурияга кетаётган бўлган. Ўшанда Теҳрон жавоб чоралари кўришини билдирганди.
Мавзуга оид
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
22:34 / 04.11.2024