Россия ҳукумати учун Москва шаҳар кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш қимматга тушмоқда. Шанба куни юз берган ҳодисалар тўлқинида мингга яқин киши қўлга олингани айтилмоқда. Унда қон тўкилди, акция иштирокчилари ва давлат органи вакиллари калтакланди. Бу нега юз берди? Ундан ҳам асосий савол: бу яна юз берадими?

Токи ҳукумат тизимли уюшмаган мухолифатнинг сайловда иштирок этиш имкониятини йўққа чиқараркан, бу яна давом этиши мумкин.

Инқирознинг бошланиши

Фото: Евгений Фельдман

Шаҳар кенгаши депутатлиги учун ўтган сайлов атрофидаги инқироз кутилгандек ривожланмоқда. Негаки, сайловни ўтказишга масъул комиссия уюшмаган мухолифат вакиллари, хусусан мустақил номзодлар сиёсий пойгада иштирок этишини ёқламади. Комиссия турли важлар, жумладан номзодни қўллаб-қувватловчилар имзоси тўпланган варақларга путур етганини айтди. Ҳақиқий имзолар сохта, деб топилган вазиятлар ҳам кузатилди. Ваҳоланки, буларга ойдинлик киритувчи экспертиза хулосаси шаффоф бўлмагани иддао қилинди.

Тарафкашлар 20 июль куни рухсат этилган митингни ташкил этди. Рўйхатга олинмаган номзодлар ва овоз берувчилар учрашувига расмий ҳокимият жим қараб турмади. Мухолифат етакчилари қўноқларида тунги тинтувлар бошланди, намойишкорона халқни қўрқитиш усули танланди. Шанба куни яна митинг старт олди ва қўлга олишлар давом этди. Тергов қўмитаси камдан-кам қўлланган жиноят кодексининг бир моддасига мурожаат қилди: қўлга олинганларнинг айримлари сайлов комиссияси ишига босим ўтказишга уриниш билан айбланди.

Ҳукумат танлаган позиция аввалдан маълум эди: шаҳар мэрияси жойлашган Тверская кўчасида кафе, кўнгилочар ва савдо марказларни вақтинча ёпишни сўради. Россия Ички ишлар вазирлиги ўша куни кўчага 3,5 мингдан ортиқ одам тўпланганини