Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон болалар ва ўсмирларнинг севимли нашри - “Тонг юлдузи” газетаси 90 ёшда!
Умумтаълим мактаблари раҳбарлари, устозлар ва ота-оналар диққатига!




Жорий йилнинг август ойида республика болалар ва ўсмирларнинг давлат нашри - “Тонг юлдузи” (аввалги “Ленин учқуни”) газетаси чоп этила бошлаганига 90 йил бўлади. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб “Обуна-2020” акцияси ўтказилади. Акция доирасида шу йилнинг 1 августидан 1 ноябрига қадар 2020 йил учун “Тонг юлдузи” газетасига йиллик обуна бўлган ҳар бир ўқувчига обуна нархидан 10 фоиз чегирма эълон қилинади.
Акция якунига кўра энг кўп обуна бўлган синф ва мактаблар алоҳида рағбатлантирилади.





Ишонамизки, Сиз юртимиз фарзандларининг илм-у маърифатли, комил инсон бўлиб улғайиши учун бор имкониятларингизни аямайсиз, уларнинг келажагига бефарқ эмассиз.
Биз билан ҳамкорлик қилганингиз учун Сизга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.





Чексиз эҳтиром билан,
Ўзбекистон болалар ва ўсмирларнинг
“Тонг юлдузи” газетаси
Бош муҳаррири Феруза Адилова
Нашр ҳақида маълумот
“Тонг юлдузи” газетасининг йиллик таҳририят нархи 62.400 сўм.
Нашр кўрсаткичи 198
Тел: (71) 244-63-08; (94) 610-23-31 (телеграм)
e-mail: [email protected]
Telegram: t.me/tongyulduz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:42 / 03.04.2025
Le Figaro газетасида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди
22:39 / 19.03.2025
Италияда тўлиқ сунъий интеллект томонидан ёзилган биринчи газета чоп этилди
21:45 / 13.12.2023
Сирдарёлик ўқитувчи мактабида ўз ҳисобидан газета нашр қилди
08:28 / 04.11.2023