Жамият | 09:30 / 29.07.2019
5484
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманида бир бирига зич қурилган қўшни уйларда ёнғин келиб чиқди

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

2019 йилнинг 28 июль куни соат 13:58да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Байроқ 3-тор кўчаси 5а-уйнинг шифти ва томи 30 кв.м. майдонида ёниб, ёнғинни тарқалиши оқибатида қўшни хонадонларнинг том қисми жами 120 кв.м. майдонида зарар кўрган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш бўлинмалари чақирилган манзилга соат 14:03да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 14:20да қуршаб олиниб, соат 14:31да бартараф этилган. 

Ёнғиндан уйларнинг 590 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. 

Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Мавзуга оид