Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ: Фарзандини автомобиль ойнасига миндирган онага нисбатан маъмурий чоралар кўрилди
Фото: Видеодан кадр
Телеграм каналлардан бирида видео эълон қилинди. Унда “Спарк” русумли автомобиль йўловчиси ойнада ўтирган ҳолда кетаётгани акс этган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи ва йўловчининг шахслари аниқланди. Автомобилни 44 ёшли Н.Б. бошқариб борган бўлса, ойнада ўтирган қиз унинг 9 ёшли фарзанди бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) 4-қисми (“Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш”) бўйича маъмурий баённома тузилган бўлиб, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинди.
Мавзуга оид
10:07 / 04.09.2025
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди
13:27 / 02.09.2025
ИИБ Навоийда калтакланган фуқаро билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритди
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025