Танзила Норбоева: «Бизда болалар меҳнати бартараф этилди, лекин мажбурий меҳнат батамом йўқ бўлмаяпти»
2019 йил 30 июль куни Тошкент шаҳрида “Одам савдоси жабрдийдаларини келиб чиқиш мамлакатига қайтариш жараёнида инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича Дастуруламал принциплар” тўпламининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти доирасида Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг тадбирдан маълум қилишича, 2018 йилда турли “ишонч телефонлари”, шу каби бошқа бевосита алоқа тизимлари орқали мажбурий меҳнатга жалб этиш масалалари бўйича 2 минг 135 та мурожаат келиб тушган. Давлат инспекторлари томонидан ушбу мурожаатларнинг барчаси жойларнинг ўзида ўрганиб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, одам савдоси жиноятига учраганларнинг 71 фоизини аёллар, ҳар учинчисини болалар ташкил этади.
“Бизда болалар меҳнати бартараф этилди, лекин мажбурий меҳнат батамом йўқ бўлмаяпти. Ҳар куни ОАВда хабарлар чиқяпти. Мажбурий меҳнат ва одам савдоси бир-бири билан боғлиқ тушунчалар. Фуқароларимиз Россия, Қозоғистон мамлакатларига ишлагани кетиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмай хорликда юрибди. Қонунлар қабул қилиш бу 50 фоиз иш. Асосийси, уни амалиётга киритиш. Одамларга ўз ҳуқуқларини билиши, талаб қилишини ўргатишимиз керак”, - деди Танзила Норбоева.
Билдирилишича, Ўзбекистон томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бўйича конвенциялари ратификация қилинган. Мазкур халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини амалга ошириш бўйича айни пайтда Миллий ҳаракат режалари ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
10:15 / 10.10.2024