Ўзбекистонда жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология марказини барпо этиш таклиф қилинди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология марказини барпо этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, бугунги кунда болалар ўртасида турли касалликлар, хусусан, оққон касаллиги ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу эса болаларни катта хавфдан асраш учун кўрилаётган чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлигини англатади.
“Мамлакатимизда Болалар онкогемотология марказининг қурилиши – Ўзбекистоннинг ўз фарзандлари тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатибгина қолмай, болалар касалликларини олдини олиш борасидаги амалий ишларни янада жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшади”, - дейилади мурожаатда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология комплекс марказини барпо этиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024