Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда микроавтобус иккита юк машинаси билан тўқнашди, 12 киши жароҳат олди
2019 йил 31 июль куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи 34 ёшли Д.А. бошқарувидаги 99-сонли “Қорасу-Қўйлиқ бозори” йўналишида қатновчи “ГАЗ-322132-288” русумли микроавтобусини Яшнобод тумани Оҳангарон шох кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 59 ёшли Р.Б. бошқарувидаги “КамАЗ-5511” русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг у бошқарувни эплай олмай шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 24 ёшли Д.А. бошқарувидаги “DEU SC 77C” русумли юк автомашинасига урилиб ағдарилган.
Натижада “ГАЗ-322132-288” микроавтобуси ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек қолган 5 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилиб уйларига жавоб берилган.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026