22:30 / 01.08.2019
26521

Зеленскийнинг офиси раҳбари истеъфога чиқди

Украина президенти Владимир Зеленский офисининг раҳбари Андрей Богдан лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда Украина президенти маъмуриятидаги манбага таяниб «Интерфакс-Украина» хабар берди.

Хабар қилинишича, ишдан бўшаш тўғрисидаги ариза Зеленскийга 1 август куни топширилган.

Истеъфонинг сабаби маълум қилинмаяпти.

29 июль куни Украинанинг медиа ресурси Shadow Anonymous Telegram-каналига асосланиб Богдан тез орада АҚШ босими туфайли лавозимини тарк этишини хабар қилганди. Манбаларнинг айтишича, Америка томони Богданнинг илгари олигарх Игорь Коломойский билан муносабатда бўлганлигидан норози бўлган. 

Богданнинг президент офиси раҳбари этиб тайинланганидан фуқаролар ҳам норози бўлишганди: улар президент сайтига уни бўшатишни сўраб икки марта петиция жойлаганди. Мурожаатлар президент кўриши учун зарур бўлган 25 мингта имзони йиққан, аммо Зеленский Богданни бўшатмаганди.

Top