Жаҳон | 22:39 / 02.08.2019
7951
1 дақиқада ўқилади

Францияда ўрмон ёнғинини ўчираётган самолёт қулаб тушди

Фото: РИА Новости / Сергей Мамонтов

Франциянинг Гар департаментида ўрмон ёнғинини ўчираётган самолёт-амфибия Женерак коммунасида қулаб тушди. Бу ҳақда France Info хабар берди.

Хабарда айтилишича, воқеа 3,4 тонна сув сиғадиган Tracker самолёти билан юз берган. Самолёт ҳафта бошидан буён давом этаётган ўрмон ёнғинини ўчиришга жалб этилганди.

Самолёт экипажи тақдири ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Маълум қилинишича, воқеа жойига қутқарувчилар йўл олган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид