Ҳиндистон ҳукумати зиёратчи ва туристларни Жамму ва Кашмирни зудлик билан тарк этишга чақирди
Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штати ҳукумати хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли туристлар ва зиёратчиларни штат ҳудудини зудлик билан тарк этишга чақирди.
"Террорчилик таҳдиди тўғрисидаги разведка маълумотлари ва Кашмир водийсидаги вазиятни ҳисобга олиб, турист ва зиёратчиларга водийда бўлиш вақтини қисқартириш ва тезроқ бу ҳудудни тарк этиш учун зудлик билан чоралар кўриш тавсия этилади", - дейилади ҳукумат баёнотида.
Полициянинг хабар беришича, жангарилар Амарнатх ибодатхонасига амалга ошириладиган зиёратни йўққа чиқаришга тайёрланган. Зиёратчилар йўналишида қурол-яроғлар, портловчи қурилмалар сақланаётган омбор топилган.
Тахминларга кўра, экстремистлар 15 август куни нишонланадиган Ҳиндистон мустақиллик кунида ҳужумлар амалга ошириши мумкин. Ҳудудга қўшимча 10 минг нафар ҳарбий ташланган. Маҳаллий матбуотнинг маълумот беришича, штатга жами 25 минг нафаргача ҳарбий жалб этилиши мумкин.
Мавзуга оид
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
22:29 / 11.12.2023
Ҳиндистон Олий суди Жамму ва Кашмирнинг махсус мақомини бекор қилди
19:50 / 28.10.2019
Жамму ва Кашмирдаги портлашда ўнлаб кишилар жароҳат олди
15:46 / 20.08.2019