Ўзбекистон | 22:05 / 02.08.2019
13574
2 дақиқада ўқилади

Судьялар ёши 35 ёш этиб белгиланиши кутилмоқда – Олий суд

Фото: Олий суд

Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Одил судловни амалга оширишда судлар фаолиятининг 2019 йил биринчи ярим йиллик якунлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд раис ўринбосари Холмўмин Ёдгоров суд тизимида кутилаётган янгиликлардан хабардор қилди.

«Маъмурий судларимиз яқинда ташкил этилган ва уларнинг моддий аҳволини яхшилаб боряпмиз. Ташкил этилган вақтда фуқаролик судининг судьяларидан 130 нафари маъмурий судга ўтказилган. Судьялар масаласида бир янгиликни айтмоқчиманки, яқинда судьялар ёшини 35 ёшдан қилиб белгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ўзгаришлар вилоят судларида ҳам бўлиши кутилмоқда. Бир вилоятнинг ўзида бир неча раис бор. Бу тушунмовчилик ҳолатларини юзага келтирмоқда. Энди вилоятлардаги барча судлар бирлаштирилиб бир яхлит ҳолатга келиши кутилмоқда. Битта вилоятда битта раис бўлади. Бунинг тартибини ҳам ишлаб чиқяпмиз», дея Олий суд раиси ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Раис ўринбосари, шунингдек чақалоқлар сотилишида масаласида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳозирги кунда оилавий ажрашишлар оддий ҳолдек бўлиб қолди. Худди шундай тарзда она ўз чақалоғини сотиш ҳолларини одамлар оддийгина қабул қилмоқда», дейди у.

Мавзуга оид