10:50 / 02.08.2019
11050

Тест синовларига келмаслик давом этмоқда, бу сафар 963 нафар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тест синовлари натижалари бўйича 2 август соат 8:20 ҳолатига оид тезкор ахборот берилди.

1 август куни биринчи смена тест синовларида 35 670 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан 963 абитуриент тест синовларига келмаган. Соат 11:30 тайёр жавоблар варақалари белгиланган тартибда ДТМга қайтарилиши бошланган.

Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 12 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилган.

Бундан бир кун олдин, 31 июлга оид якуний маълумотларга кўра 1 570 нафар абитуриент тест синовларига келмагани, 54 нафари турли сабабларга кўра синовлардан четлатилгани маълум қилинганди

Top