Жамият | 08:51 / 02.08.2019
56529
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда пенсионерни 2,7 млрд сўмга «ухлатиб» кетишди

Иллюстратив фото

2019 йил 29 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан хабар тушган, деб маълумот берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2018 йил август ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 37 ёшли Г.К., М.Улуғбек туманида яшовчи, МЧЖ раҳбари 67 ёшли Б.Н.га полиграфик ускуналарини олиб беришини ва биргаликда бизнесни давом эттиришини ваъда қилган.

Бу шахс банк орқали Б.Н.нинг номига 2 700 000 000 сўм пулларни кредитга олиб, ушбу пулларни бошқа МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай ускуналарни олмасдан пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Мавзуга оид