ИИБ биноси олдида «ҳашар», МИБ йиғимларига сафарбарлик, мажбурий обуна – маҳалла раислари яна нималарга жалб қилинмоқда?
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 1-яримйиллик якунларига бағишланган видеоселектори ўтказилди. Уни олиб борган кенгаш раиси Шавкат Жавлонов кўплаб камчиликларни санаб ўтди. Селекторда жумладан маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари қандай ишларга жалб қилингани ҳам очиқланди.
Селекторда айтилишича, ортда қолган яримйиллик давомида мамлакатдаги 6 107 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмаган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 4 378 та бўлгани таққослаш учун айтилди. Маҳаллалардаги умумий жиноятлар сони эса 12 171 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,4% камайган. 1 138 та маҳаллаларда эса жиноят сони ошган.
Кенгашнинг таҳлилларига кўра, президент фармонига кўра 2 апрелда МФЙ ходимлари маошлари икки марта 1,25 ҳамда 1,2 баробарга оширилганига қарамай, 54 та МФЙ ходимлари оширилмаган маош олиб ишлашган.
Селекторда маҳалла ходимларининг ўз хизмат вазифасидан ташқари бўлган фаолиятларга жалб қилиш ҳолатлари бўйича ҳам гапирилди. Бундай ҳолатлар Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Тошкент ва Хоразмда айниқса авж олгани айтилди. Эътиборлиси, селекторда маҳалла раислари кераксиз мажлисбозлик сабаб қанча зарар кўраётгани ҳам ҳисоблаб чиқилди. Масалан, Хоразмдаги маҳалла раислари мажлисларга келиб кетиш учун кунига 16, 18, 20, 22 ва 25 минг сўмгача фақат йўл харжлари учун ишлатишгани айтилди ва бу МФЙ ходимлари бюджетига салбий таъсир қилаётгани қораланди.
Бундан ташқари кўплаб МФЙ ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани маълум қилинди. Масалан, Тошкент вилоят Қуйичирчиқ туманидаги маҳалла раислари ўқишга жўнатиш ўрнига ободонлаштириш ишларига жалб қилинган. Тошкент туманидаги маҳалла раислари ҳар куни ўз ҳисобидан 50 минг сўм харажат қилиб, прокуратура ва ИИБ бинолари олдида «ҳашар»да қатнашишган. Бу ишлар учун ҳар бир маҳалла раиси 900 минг сўмдан ортиқча харажат қилган.
Андижон (Олтинкўл, Улуғнор, Шаҳрихон), Фарғона (Марғилон, Олтиариқ) ва Тошкент вилояти (Қуйи Чирчиқ, Паркент, Чиноз), Жиззах вилоятидаги (Бахмал, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Пахтакор, Ғаллаорол, Фориш, Янгиобод, Жиззах шаҳри) кўплаб МФЙ ходимлари сафарбарлик чақирув резерви (бир ойлик ҳарбий хизмат) тушумларини йиғишга жалб қилинган.
МИБ ҳам маҳалла ходимларидан фойдаланишга аралашган. Хусусан, Фарғона (Марғилон, Қувасой, Ёзёвон), Андижон (Улуғнор, Шаҳрихон, Олтинкўл) ва Тошкент вилояти Чиноз туманида МИБ комуннал тўловларни йиғишни маҳалла ходимларига юклаган. Тошкент, Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган вилоятларида МФЙ ходимлари металлолом йиғишга жалб қилинган. Маҳалла ходимлари ҳамон мажбурий обунага ундалаётгани селекторда қораланди. Мисол тариқасида Чиноз туманида маҳалла ходимлари партия газеталарига 1,5 миллион сўмлик мажбурий обуна қилинган.
Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари 12 июнь куни соат 20:30 дан 23:30 гача маҳалла раислари учун мажлис ўтказиб, 102 та маҳалла сафарбарлик чақирув резерви ҳамда фитр садақа пулларини туширмаганлиги учун қаттиқ танқид қилинган. Оқибатда маҳалла раисларида ўз ишидан норозилик кучайган.
«1 миллион 250 минг сўм ойлик оладиган маҳалла раиси шунча ишга жалб қилинган», дейилди селекторда маҳалла раислари доимий мажбурий ишларга жалб қилиниши ҳақида гапирилиб. 2016 йилда 3 йилга сайланган маҳалла раисларининг 35 фоизи ўз аризасига кўра ишдан кетгани ачиниш билан таъкидланди.
Мавзуга оид
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
10:15 / 10.10.2024
“Масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади” – Сенат пахта теримига мажбурлаш ҳолатларига муносабат билдирди
19:45 / 09.10.2024