Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус прокурор Мюллернинг суриштируви АҚШга 32 млн долларга тушди
Фото: EPA/Vostock-photo
Махсус прокурор Роберт Мюллернинг қарийб икки йиллик суриштируви АҚШ адлия вазирлигига 32 млн долларга тушди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.
Мюллернинг ходимлари – 19 юрист ва 40та ФҚБ агенти ҳамда аналитик ва бухгалтер криминалистларнинг иши 2,45 млн долларга тушди.
Телеканалнинг қайд этишича, адлия вазирлиги суриштирув харажатлари ҳақидаги маълумотларни кутилганидан эртароқ тақдим қилган.
АҚШ вакиллар палатаси юридик қўмитаси раиси Жерри Надлернинг айтишича, суриштирув натижасида бир неча кишига айблов эълон қилинган.
2019 йил мартида Мюллер жамоаси Россиянинг 2016 йилги АҚШдаги сайловларга эҳтимолий аралашуви тўғрисидаги ҳисобот ишини якунлади. Ҳисоботда айтилишича, терговчилар Россия ва Дональд Трампнинг сайловолди штаби ўзаро тил бириктирганлиги аломатларини аниқлашмаган.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026