Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сайлов ҳуқуқимизни қайтариб оламиз». Москвадаги сиёсий инқироз авж олмоқда
Москва шаҳар кенгаши депутатлари сайловига номзоди қабул қилинмаган мухолифат оммавий акция уюштирмоқда. Марказий сайлов комиссияси раиси Памфилова вазиятга четдан назар ташламоқда, Тергов қўмитаси Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари эса жараёнга фаол аралашмоқда. Уларнинг фикрича, мухолифат мэрия биносини эгаллаб олишни режалаштирган, рангли инқилобга имконият қидиришмоқда.
27 июль куни ўтказилган йирик норозилик акциясидан сўнг, кўпчилик маъмурий қамоққа олинганди. Кремль ва Москва мэрияси масалага куч билан жавоб қайтариши аввалдан билдирилганди. 3 август куни бошланган иккинчи тўлқин ҳам ҳибслар билан ҳамоҳанг бўлди. Оқшомга қадар 685 киши полиция томонидан ушлангани маълум қилинди.
Маъмурий чоралар иш бермаяпти
Шаҳар депутатлари сайловида иштирок этиш учун даъвогар бўлган Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси (Навальний таъсирида юритилади) ҳуқуқшуноси Любов Собол, «Яблока» нинг шаҳар бўлими собиқ етакчиси Сергей Митрохин, Илья Яшин ва кўзга кўринган мухолифат номзодлари учун тўпланган имзолар йўқ қилингани маълум қилинди. Бу мухолифат тарафдорларининг норозилигини келтириб чиқарди.
Шундай қилиб, 14 июль куни биринчи акция уюштирилди. 27 июлда ўтказилган кўча акцияси жуда кўп қирралари билан Россия тарихида қолди. Мухолифатчилар 3 август куни яна акция уюштиришни режалаштираётганди.
3 август олди тайёргарлик ишлари
Ҳукумат 27 июлдан хулоса чиқарган ҳолда, акцияда иштирок этган 5 нафар мухолифатчи 2 ой муддатга қамоққа олинди. Ҳозиргача қўлга олинганларнинг кўпи кўнгилли асосида мухолифат сайлов штабида ишга ёлланганди.
Суд умумий ҳисобда 1038та маъмурий ишни кўриб чиқмоқда. 3 августдан бир сутка аввал, 400га яқин акция иштирокчилари жарима ва маъмурий қамоқ сингари жазо билан сийланди. Акция оппозиция етакчиларисиз ўтиши маълум бўлди.
Мэрия таклифига кўра, Сахарова кўчасидаги «гайд-парк» майдонида акция ўтказишга кўнмаган, Либертарианлар партияси вакили Михаил Светов мэрия биносидан чиқиши билан қўлга олинди.
Акция қандай ўтди?
Бизнес доираси акция тўлқинидан ўзини тийиб турибди. Шу туфайли, марказий кўчаларда савдо шохобчалари фаолиятини вақтинча тўхтатди. Полиция протест иштирокчилари кўринмай, кўчада сергак торта бошлади. Москва осмонида вертолётлар пайдо бўлди. Алоқа воситалари хизмат сифати сунъий бўғилган.
Пушкин майдонида йиғила бошлаган оломонга қарата огоҳлантириш берилди. Кутилмаганда мухолифатга тегишли Коррупцияга қарши курашиш жамғармасига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Тергов қўмитаси жамғармани пул ювишда айбламоқда. Акцияни ёритиш учун таҳририят топшириғини олган журналистлар қўлга олинди. Норасмий маълумотларга кўра, акцияда 6 мингдан кўпроқ киши иштирок этди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026