Жамият | 14:11 / 04.08.2019
9216
2 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳридаги ташкилот маъмурий биносида ёнғин рўй берди

3 август куни кечаси Андижон шаҳар Айланма кўчасида жойлашган «Автотех-хизмат» МЧЖнинг маъмурий биносида ёнғин рўй берди.

Шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқамасидан Kun.uz`га маълум қилишларича, бинонинг 2-қавати тахминан 70 метр квадрат майдонда ички ёғоч қопламаси, шифт қисми ва хона жиҳозлари ёнган.

Ёнғин соат 22:15да бошланган, ўт ўчириш хизмати ходимлари 22:22да етиб бориб, 22:27да ёнғин ҳудудини ўраб олишган ва соат 22:55га бориб ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Маъмурий бинонинг тахминан 200 м.кв. майдони сақлаб қолинган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ ЁХБ бошлиғи подполковник Ж.Х.Каримов, вилоят ФВБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи майор А.Қўчқоров, КВТБ навбатчи гуруҳи, шаҳар ФВБ ЁХБ бошлиғи подполковник И.Азизов ва шаҳар ИИБ ТТГ гуруҳи чиққан. 

Таъкидланишича, шу йилнинг 25 январида Андижон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси инспектори лейтенант Р.Хайитжўжаев томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин профилактик кўриги ўтказилиб, 15 банддан иборат тавсияномалар маълумотномаси берилган эди.

Мавзуга оид