Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон шаҳрида фаолият юритган ноқонуний ишлаб чиқариш манзили аниқланган.

Ушбу объектда 4 та МЧЖ томонидан тегишли лицензия ва сертификатларсиз турли хил дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Тадбир жараёнида Simbaby, Doclungc, Leron, Yodigan, Polivit каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида технологик талаблар қўпол равишда бузилгани, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилмагани қайд этилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар аҳолини дори воситаларини фақат лицензияга эга ва ишончли дорихоналардан харид қилишга чақирмоқда.