Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда 10-синф ўқувчиси икки нафар тенгдошига пичоқ билан жароҳат етказди
Фото: KUN.UZ
2019 йил 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Бекобод шаҳрида яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли И.А. Бекобод туманида Навоий МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Шова маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Д.Т. ва Д.А.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:44 / 10.02.2026
Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди
10:34 / 16.12.2025
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер”га хотини ёрдамлашгани маълум бўлди
12:23 / 12.11.2025
Тезкор тадбирларда валюта айирбошлашнинг ноқонуний схемалари аниқланди
00:02 / 03.11.2025