Жиззахда ёниб кетган юк автомобили ҳайдовчисига ёрдам кўрсатилди
Жорий йилнинг 4 август куни соат 6.00да Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-376 “Жиззах-Қўқон” автомобиль йўлининг 293 км.да Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро Р.Х.га тегишли ГАЗ-53 русумли юк автомобилида ёнғин келиб чиққан.
ФВВ маълумотида айтилишича, бу ҳақида хабарни шу ердан ўтаётган фуқаро “101” рақамига орқали етказган. Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлик бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб боради.
Қутқарувчилар ёнғин жойига етиб борганида, юк автомобилининг мотор ва кузов қисми аланга ичида қолганлиги, агар олов автомобилнинг бортига ўтса, газ баллонларининг портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси эса куйиш тан жароҳати билан Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига ётқизилган.
5 август куни шифокорлар томонидан жабрланган фуқарога жавоб берилган.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
09:25 / 06.11.2024