Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда болалар учун хавфли ўйинчоқлар аниқланди
Жиззах шаҳридаги савдо нуқталаридан бирида ўтказилган текширувлар давомида Хитойда ишлаб чиқарилган айрим болалар ўйинчоқлари хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Шу муносабат билан маҳсулотларни савдодан чиқариш ва реализациясини тўхтатиш чоралари кўрилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Жиззах ҳудудий бўлими ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текширувларда бир қатор болалар ўйинчоқларидан намуналар олиниб, лаборатория синовлари ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, айрим маҳсулотларда ўткир ҳид мавжудлиги, ҳимоя қопламасининг намликка чидамсизлиги, майда деталларнинг мустаҳкам бириктирилмагани, механик таъсирга бардош бермаслиги ҳамда формальдегид миқдори белгиланган меъёрлардан юқори экани аниқланган.
Мутахассислар формальдегид болаларнинг нафас йўллари, кўз ва терига салбий таъсир кўрсатиши, аллергик реакцияларни кучайтириши мумкинлигини таъкидламоқда. Шунингдек, ўйинчоқлардаги майда қисмларнинг осон ажралиши болаларнинг уларни ютиб юбориши ёки жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин.
Шу асосда савдо субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилиб, мазкур маҳсулотларни сотувдан чиқариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Мавзуга оид
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026