Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минг қути оқ қоғозлар учун олган 23 000 000 сўмни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган шахслар ушланди
2019 йил 2 август куни Тошкент шаҳрининг Миробод туман ИИБга ҳужжатлар тўплами тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, шу йил 23 июль куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Себзор кўчасида яшовчи 23 ёшли С.Х. ва Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 26 ёшли Д.Ш.лар Авлиё ота кўчасида Наманган шаҳри Шерозий кўчасида яшовчи 38 ёшли К.В.га арзон нархда 1 000 қути А-4 форматидаги канцелярия оқ қоғозларни олиб беришликни айтиб, ундан 23 000 000 сўм пулини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Х. ва Д.Ш.лар ушланганлар. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026