Блогерлар ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҚҲТБТ порталида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги лойиҳани жойлаштирди, деб ёзмоқда Norma.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунда «блогер» тушунчасини қуйидаги тарзда кенгайтириш таклиф этилмоқда: хабар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ҳамда уларни ахборотдан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан, муҳокама қилиши учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига жойлаштирувчи жисмоний шахс.
Ҳозирда блогер – жамоатчилик-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа тусдаги ахборотларни улардан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан, муҳокама қилиши учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига жойлаштирувчи жисмоний шахс.
Шунингдек блогернинг ҳуқуқларини аниқ баён этиш ҳамда у қонун ҳужжатлари билан журналистларга тақдим этилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганини аниқлаштириб олиш таклиф этилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жазо чоралари назарда тутилган моддани киритиш таклиф этилмоқда. Бунда унинг сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш, шунингдек журналистга тазйиқ ўтказиш, унинг профессионал фаолиятига аралашиш ҳақида сўз бормоқда. Бунинг учун фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:20 / 02.09.2024
Эронда твити оятуллоҳнинг постидан кўпроқ лайк олган блогер 12 йилга қамалди
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
20:06 / 07.08.2024