Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Агентлик ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Агентлик ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, Агентлик қимматли қоғозлар бозори ва лотереялар ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш, шунингдек корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик фаолиятини мустақил олиб боради ҳамда бевосита бош вазирга бўйсунади ва ҳисобот беради.
Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив бошқарувни шакллантириш, ривожлантириш, назорат килиш ва тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш:
қимматли қогозлар билан операцияларни амалга ошираётган инвесторлар, шунингдек, қимматли қогозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
мамлакат капитал бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этиш;
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этишга имкон берувчи молиявий воситаларнинг янги турларини татбиқ этишга кўмаклашиш;
фонд биржаларининг фаолияти, қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият ва лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни лицензиялаш;
капитал бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро институтлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш.
Мавзуга оид
20:16 / 03.01.2024
Солиққа тортилмайдиган даромад турлари иккитага кўпайтирилди
15:50 / 04.09.2023
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта ва капитал бозорлари регуляторига айланди
14:42 / 04.09.2023
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Марказий банкка ўтказилмоқда
10:46 / 26.12.2022