Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгаришлар фақат пештахталардаги ёзувларда» - Сенатор соғлиқни сақлаш соҳасидаги камчиликларни санади
Ўзбекистон телеканалида «Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилди.
Конструктив руҳда ўтган кўрсатувнинг мазкур сони соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларда парламент ва жамоатчилик ўрни масаласига бағишланди. Жумладан, унда «Адолат» социал демократик партияси депутатлари соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришда партия томонидан қилинаётган ишларга тўхталган бўлса, уларга оппонент сифатида қолган тўрт партия аъзолари тизимдаги муаммоларга кўпроқ тўхталишди.
Кўрсатув давомида Сенатор Мақсуда Ворисова (ХДП) «Адолат» социал демократик партияси депутатларига ўтган уч йил давомида қабул қилинган қонун ва қарорлар тиббиёт соҳасидаги қандай ўзгаришларга асос бўлгани, соҳанинг биринчи бўғинида нима янгилик қилингани ва энг асосийси, тиббиётда халқ сезган қандай ишлар амалга оширилгани борасида савол билан мурожаат қилган.
Мақсуда Ворисованинг қўшимча қилишича, унинг ўзи ҳам шифокор ва соҳадаги ўзгаришларни фақат пештахталарда ўзгарган ёзувлар, юзлаб қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда кўради. Аммо тиббиёт ходимлари бу ҳужжатларнинг қайси бирини ижро қилишни билмайди, чунки қабул қилинаётган ҳужжатлар бир-бирини инкор қилади.
Саволга «Адолат» социал демократик партияси депутати Шуҳрат Ёқубов «Сиз тиббиёт ходимиман, деяпсиз, лекин охирги пайтда партиянинг ишлари билан бўлиб тиббиётдан узоқлашиб қолган кўринасиз. Соҳанинг биринчи бўғинида катта ўзгаришлар кузатиляпти», мазмунида жавоб берган.
Берилган жавобдан қониқмаган Мақсуда Ворисова шундан сўнг, тиббиёт соҳасидаги бир қанча муаммоларни санаб ўтган. Жумладан, «Бирламчи тиббий бўғин деганда биз ҚВП ва поликлиникаларни тушунамиз. Шаҳар поликлиникаси ва қишлоқ поликлиникаси ўртасида фарқ жуда катта. Шаҳар поликлиникасида тор мутахассислик ўн хил, нима учун қишлоқникида беш хил?
Нима учун қишлоқ поликлиникасида битта патронаж хамширага 1500-1700 аҳоли тўғри келади-ю, шаҳарникида 800 фуқаро тўғри келади, қани мантиқ?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан қишлоқларда педиатр ва аёллар маслаҳатчиси хонаси ташкил қилинди лекин улар шу пайтгача молиялаштирилгани, керакли штат ажратилгани йўқ.
Тиббиётда ҳамон эски қолипда ишланяпти. Ном ўзгарди, пештахталарда ёзувлар ўзгарди, қишлоқ оилавий поликлиникаси дейилди лекин ишлашга шароит йўқ. Буни соҳанинг ичида юрган инсон билади, дейди Сенатор Мақсуда Ворисова.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025