“KUN.UZ сайтида “Ғаллаоролликлар нега дарғазаб: бу ерда қурилаётган кимёвий ўғит ишлаб чиқариш комбинати саломатлик ва экология учун зарарлими?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола Давлат экология қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан “GALLAOROL KALIY FOSFAT” масъулияти чекланган жамиятнинг технологик жараёнида атроф-муҳитга таъсири даражасини ўрганиб чиқди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “G’allaorol kaliy fosfat” масъулияти чекланган жамиятини ўрганиш натижалари:
Минерал ўғит ишлаб чиқариш бўйича мазкур корхона Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949 -сон қарори билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхати”га мувофиқ атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг
I - тоифасига мансуб бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига
20 минг тоннани ташкил этиб, асосий хом ашёси эса калий хлорид ва сульфат кислотаси ҳисобланади.
Ўз навбатида, корхонада асосий хом ашё сифатида фойдаланилиши режалаштирилган сульфат кислотани сақлаш учун махсус сиғимлар ўрнатилган бўлиб, кислота махсус қувурлар орқали печга юборилади. Печда калий хлорид ва сульфат кислота аралашма ҳосил бўлиб, 500-700 градус иссиқликда қиздирилади. Тайёр маҳсулот ––– калий сульфат олинади. Ушбу технологик жараёни давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган лойиҳада кўрсатиб ўтилган.
Корхонанинг атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги аризасига Давлат экология қўмитаси томонидан 2018 йил 7 майда давлат экологик экспертиза ҳулосаси берилган.
Экспертиза хулосасига асосан атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар манбалари сони 6 та бўлиб, ташламаларнинг жами миқдори йилига 0,5 тоннани ташкил этади.
Шунингдек, атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар 12 турда бўлиб, шундан: калий сульфат чанги – 38,2%, калий хлорид– 25%, трикалийгидросульфат – 19,3%, водород хлориди – 13,1% ва табиий газ ёқилганда ҳосил бўладиган ташламалар – 3,1% ни ташкил қилади.
Бундан ташқари, давлат экологик экспертиза ҳулосасидаги хисоб - китобларга кўра, корхона чегарасидан ташқарисида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори белгиланган меъёрдан пастлиги аниқланган.
Калий сульфат чанги белгиланган рухсат этилган меъёрий миқдори







