Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари кўпроқ коррупцияга қўл урган
2019 йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот анжумани ўтказиб, унда 2019 йилнинг биринчи ярмига доир маълумотларни тақдим этган эди. Унда, коррупция бўйича жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят даражасидаги мансабдорлар экани маълум қилинганди. Kun.uz ушбу мансабдорларнинг соҳалари бўйича ойдинлик киритилишини сўраб, Бош прокуратурага мурожаат қилди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, коррупцияга республика ва вилоят миқёсида кўпроқ қўл урганлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларидир.
«Жорий йилнинг 6 ойида коррупцияга доир жиноятларни содир этган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.
Жавобгарликка тортилган вилоят миқёсидаги мансабдорлар 1 нафар архитектура, 2 нафардан Олий ва ўрта-махсус таълими ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги тизими, нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, 3 нафар бошқа давлат бошқарув органлари ходимлари, 6 нафар соғлиқни сақлаш тизими ҳамда 18 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари ходимлар ҳисобланади.
Шунингдек, республика миқёсидаги мансабдорлардан 1 нафар давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбари, 2 нафар соғлиқни сақлаш тизими, 22 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари тизимидаги ходимлар коррупцион жиноятларга қўл урганлиги учун жавобгарликка тортилган», - дейилади Бош прокуратура жавобида.
Унда алоҳида қайд этилишича, коррупцион жиноятлар деганда фақат пора олиш жинояти тушунилмайди. Статистикани шакллантиришда Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси учинчи қисм «в» банди (хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги), 211-моддаси (пора бериш) ва бошқа яна кўплаб жиноятлар ҳам коррупцион жиноят сифатида ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024